Спорт гимнастикаси бўйича мамлакат чемпионлари аниқланди
Пойтахтимизда спорт гимнастикасининг жамоавий, кўпкураш ва алоҳида дастурлари йўналишида ўсмирлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионати энг маҳоратли ёш спортчиларни саралаб берди.
6 та алоҳида, 1 та жамоавий ҳамда 1 та кўпкураш дастури бўйича ўтказилган қизиқарли баҳсларда Андижон, Фарғона, Жиззах, Сурхондарё каби вилоят вакиллари билан бир қаторда гимнастикага ихтисослаштирилган Оксана Чусавитина спорт мактаби тарбияланувчилари ғалабага бўлган кучли иродасини намойиш этди.

Чемпионат якунида тажриба ўз сўзини айтди. Умумий натижаларга кўра, маҳоратли спорт гимнастикачиларни жамлаган Тошкент шаҳар жамоаси умумжамоада 1-ўринни эгаллади. Кейинги поғоналарни Самарқанд вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси спортчи ёшлари қўлга киритди.
Т.Рўзиев, ЎзА