Бўстонлиқ туманидаги “Қуёшли” болалар соғломлаштириш оромгоҳида “Chimgan challenge-2024” қишки спорт фестивали ўтказилди. Мазкур ташаббус ёшларнинг соғлигини мустаҳкамлаш, болалар ва ўсмирларни жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш мақсадида ташкил этилди.
Ушбу фестиваль доирасидаги ўқув-семинар, махсус тренинглар ҳамда мини-футбол, волейбол, стритбол, стол тенниси турлари бўйича спорт мусобақаларида 140 га яқин вазирлик, идора ва ташкилотлардан 135 нафар спорт тарғиботчиси қатнашди.
[gallery-16210]
Ташкил этилган очиқ мулоқотда иштирокчилар томонидан билдирилган таклифлар асосида март ойи Спорт вазирлиги тизимида “Спорт тарғиботчи”ларининг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш” ойлиги этиб белгиланди.
Шунингдек, вазирлик, идора ва ташкилотлар ходимлари ўртасида оммавий спорт мусобақалари, ҳар икки ҳафтада бир маротаба дам олиш кунларида “Спорт ҳамма учун” кўнгил очар спорт тадбирлари ташкил этилиши ҳамда ҳар бир ташкилотнинг оммавий спорт тадбирларини ўтказиш бўйича календар режалари ишлаб чиқилиши белгилаб олинди.
Шундан сўнг волейбол, мини-футбол, стол теннис бўйича баҳслар бўлиб ўтди. Ғолибларга эсдалик совғалари топширилди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/qiiI6rUd4xc" title="Sport festivali" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>А. Мусаев, Д. Эрназаров (сурат, видео), ЎзА мухбирлари