French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Спорт фест 2021» спорт мусобақалари Тошкент ёшларини чорлади
12:13 / 2021-06-30

Пойтахтимиздаги «ЖАР» спорт мажмуасида 28-29 июнь кунлари ёшларнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида эришган даражалари ҳамда ўз қобилиятларини намоён қилиши учун «Спорт фест 2021» мусобақалари бўлиб ўтди.

Мустақиллигимизнинг ўттиз йиллиги муносабати билан «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида ташкил этилган тадбирда Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи мингга яқин ёшлар, хусусан, уюшмаган ёшлар иштирок этди.

Ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш орқали уларни интеллектуал жиҳатдан камол топтириш, спортга бўлган қизиқишини янада ошириш, шунингдек, зарарли одатлардан ҳоли бўлган соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш мақсадида ташкил этилган тадбирда ёшлар спортнинг 10 дан ортиқ тури, жумладан, футбол, волейбол, баскетбол, бадминтон, кураш, қўл жанги, армреслинг, югуриш, баҳодирлар ўйини ва стол тенниси бўйича ўзаро беллашди.

Шунингдек, тадбир доирасида «Ёшлар веломарафони» турнири ҳамда шахмат бўйича республика биринчилиги бўлиб ўтди. «Ёшлар веломарафони»да ҳудудий босқичларда ғолиб бўлган 98 нафар, шахмат бўйича эса 56 нафар спортчи ғолиблик учун баҳслашди.

Мусобақа ғолиблари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Спорт байрами доирасида галаконцерт дастури намойиш этилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА