French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спорт фахрийларига эҳтиром кўрсатилди
18:30 / 2022-03-22

Наврўз нафақат янгиланиш, яшариш фасли баҳорнинг бошланиши, балки халқимизга хос азалий қадриятларнинг тантанаси ҳамдир. Ушбу улуғ айём кунлари кексалар ҳолидан хабар олиш, маҳаллаларда амалга ошириладиган ҳашарларда ҳамжиҳат бўлиш азалий анъаналаримиздандир.

Халқимизга хос бўлган ушбу анъанани давом эттириш мақсадида Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши ҳаётини ўзбек спортининг ривожига бағишлаган бир гуруҳ фахрийларимизга байрам кайфиятини улашди.

Баҳодир Махситов бошчилигидаги кенгаш мутасаддилари дастлаб Миллий олимпия қўмита биносида хайрия совғаларини эгаларига топширишди. Сўнг, имконияти чекланган фахрийларимизнинг хонадонига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олинди ва ҳомийлар томонидан юборилган зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда моддий ёрдам ўз эгаларига топширилди.

Ўз ўрнида фахрийларимиз давлатимиз томонидан кўрсатилаётган бундай ғамхўрлик ва эътибордан мамнун эканликларини билдириб, мустақиллигимиз абадийлиги, халқимиз фаровонлиги учун барчани дуо қилишди.

ЎзА