French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Спорт фаолияти: киберспорт" бакалавриат таълим йўналиши очилади
14:52 / 2022-11-17

Президент қарорига мувофиқ, Киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштириш бўйича идоралараро кенгаш тузилади.

Шунингдек, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб "Спорт фаолияти: киберспорт" бакалавриат таълим йўналиши очилади. Ушбу йўналиш бўйича ўқиш муддати 3 йил бўлади. "Uzbekistan Esports Championship"  республика чемпионатида охирги бир йилда ғолиб (1-ўрин) бўлган киберспортчилар 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб ушбу университетга бакалавриат таълим йўналишига ўқишга киришда касбий (ижодий) имтиҳонларни топширишдан озод қилинади.  Уларга максимал балл берилади.    

Киберспорт фаолиятини ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритиш белгиланди.  

 

ЎзА