Спорт анжомлари карвони мактабларга йўл олди
Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижроси доирасида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги 921 та умумтаълим мактабига қарийб 250 миллион сўмлик 8 турдаги спорт анжомларини тарқатди.
Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижроси доирасида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги 921 та умумтаълим мактабига қарийб 250 миллион сўмлик 8 турдаги спорт анжомларини тарқатди.
Ёшларни жисмонан чиниқтириб, соғлом камолга етказиш ва уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятини кенг намоён этиши учун зарур бўладиган анжомлар орасида футбол, волейбол тўплари, стол тенниси, бокс қўлқопи, шахмат-шашка тўпламлари ҳам мавжуд.
Вилоятда 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш юзасидан салмоқли ишлар амалга оширилиб, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб этиш, уларнинг маънавиятини юксалтириш, компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш кўникмаларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Йигит-қизларни жисмонан чиниқтириб, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятини кенг намойиш этиши учун зарур шароит яратилаётир. Жумладан, вилоят ҳокимлиги ва Ўзбекистон Ислом академияси яқинда умумтаълим мактабларига 136 миллион сўмлик 9 номдаги 8 мингдан ортиқ диний-маърифий мазмундаги китобларни туҳфа қилган эди.
Воҳадаги умумтаълим мактабларига тенг миқдорда тақсимланган спорт анжомлари карвони вилоят халқ таълими ҳамда жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари вакиллари ҳамроҳлигида Термиз шаҳридан белгиланган манзил томон йўл олди.