Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спорт акробатикаси: Вакилларимиз жаҳон чемпионатида қатнашмоқда
11:05 / 2022-03-10

Бугун, 10 март куни Озарбайжон пойтахти Бакуда спорт акробатикаси бўйича 28-жаҳон чемпионати бошланади.

Дунёнинг 17 мамлакатидан 170 нафарга яқин маҳоратли гимнастикачилар иштирок этаётган мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистоннинг 8 нафар спортчиси ўз йўналишларидаги баҳсларда иштирок этиши кутилмоқда. 

Ўзбекистон гимнастика федерациясининг маълум қилишича, илк бор Озарбайжонда ўтаётган жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини аралаш жуфтлик баҳсларида Анастасия Пак ва Икромжон Носиров, ўғил болалар жуфтлигида Шарофиддин Маҳмудов ва Миразиз Азизов шунингдек, алоҳида дастурларда Дамир Хофизов, Шаҳзод Жумақулов, Диёрбек Камолиддинов ҳамда Шоҳжаҳон Сувонов иштирок этади.  



Жорий йилнинг 13 мартига қадар давом этадиган чемпионат Халқаро гимнастика федерацияси томонидан ишлаб чиқилган янги қоидалар асосида ўтказилмоқда. Мусобақалар давомида спортчилар 16 та медаль учун кураш олиб боради.  


Т.Рўзиев, ЎзА