Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спорт академияси фаолияти билан танишилди
11:48 / 2026-02-17

Мамлакатимизда Ўзбекистон давлат спорт академияси фаолият бошлаганига кўп бўлмаган бўлса-да қисқа фурсатда ушбу таълим муассасаси малакали мутахассисларни тайёрлаш, спорт соҳасидаги халқаро тажрибаларни мамлакатимиз спорт ҳаётига татбиқ этиш борасида сезиларли натижаларга эришмоқда.

Ўзбекистон Республикаси спорт вазири А.Икромов етакчилигидаги мутахассислар академия фаолияти билан танишув асносида яратилган имкониятлар, дарс жараёнларини кўздан кечирди ҳамда талабалар билан мулоқот ўтказди.

Бугунги кунда Ахборот-ресурс маркази фондида соҳага доир 4 минг 500 нусхадаги адабиётлар, замонавий дарслик ва ўқув қўлланмалар мавжудлиги таъкидланиб, спортчилар учун барча имкониятларни ташкил этиш, янги адабиётлар билан бойитиш борасида тегишли тавсия ва кўрсатмалар бериб ўтилди.  

Шу билан бирга Ўзбекистон давлат спорт академиясида назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш, талабаларнинг натижадорлигини ошириш, ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Т.Рўзиев, ЎзА