Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомда:
ишлаб чиқарилган истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларини ҳисобга олиш;
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва улгуржи сотиш ҳисобини юритиш;
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни назорат қилиш тартиби белгилаб берилган.
Мазкур Низом талаблари:
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари ҳисобланган юридик шахсларга;
истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотлари учун техник регламентда назарда тутилган маҳсулотларга нисбатан татбиқ этилади.
Қарорда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда халқаро талабларга мувофиқ алкоголь маҳсулотлари учун техник регламент лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш ҳам белгиланган.
ЎзА