English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Spiegel Германиянинг ҳарбий мегалойиҳаларга маблағи етмаётгани ҳақида маълум қилди
09:08 / 2021-05-11

Германия бундесверининг йирик лойиҳалари, жумладан янги FCAS қирувчи самолётларини яратиш масаласи савол остида қолмоқда. Бунга сабаб мазкур лойиҳаларни молиялаштириш ҳали ҳам тасдиқланмаганидир, деб ёзади Spiegel онлайн-журнали Германия мудофаа вазирлигининг махфий ҳужжатига таяниб.

Ушбу лойиҳаларнинг қиймати бир неча миллиард еврога боради. Гап эса, қурол-яроғ бўйича Европадаги энг йирик лойиҳа, яъни 100 миллиард еврога баҳоланаётган FCAS қирувчи самолётларини яратишнинг навбатдаги босқичи, шунингдек, Германия ва Франция ҳамкорлигида яратилаётган танклар ҳақида бормоқда.

Норвегия иштирокидаги сувости кемаси лойиҳасини молиялаштириш ҳам таъминланмаган, деб ёзади Spiegel.

Бундан ташқари, янги Boeing P-8A қўриқчи самолёти, ҳарбий денгиз флоти учун иккита танкер ва хизмат қайиқларини сотиб олиш учун ҳам маблағ ажратилмаган. Қўриқчи самолёт ёрдамида денгизнинг катта ҳудуди назорат қилинади ва сувости кемалари қаерда сузаётгани аниқланади, шунингдек ушбу самолётдан денгиз қароқчиларига қарши курашда ҳам фойдаланса бўлади, дейди муаллиф.

"Молиялаштириш бўйича муаммолар 2022 йилдан кейин бюджет маблағлари кескин қисқариши сабабли пайдо бўлди", - дейилади мудофаа вазирлиги ҳужжатида.

Юқорида қайд этилган барча лойиҳалар июнь ойи сўнггида Германия бундестаги бюджет қўмитасига топширилиши керак, шундан кейин қарор қабул қилинади, дейилади хабарда.