Спектакль ўқувчиларда унутилмас таассурот қолдирди
Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида пойтахимизнинг Сирғали туманидаги 300-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари учун «Game Over» спектакли намойиш этилди.
— Биз ёшларнинг маданий хордиғини ташкил қилиш учун уларни театрга тез-тез олиб келамиз, - дейди педагог Ҳикоят Раҳимова. — Улар ўзларига ёққан мавзудаги спектаклларни кўриб, баҳра олади.

Биз ҳафтанинг жума кунлари ўқувчилар билан спектаклларни муҳокама қиламиз, улар ўз таассуротларини дафтарга ёзиб боради. 41 йиллик педагогик фаолиятим давомида болаларнинг қизиқишларини ўргандим ва “жонли” санъат уларни кўпроқ жалб қилишига амин бўлдим.
Санъаткорларнинг чиқишлари қизғин олқишлар остида ўтди. Айниқса, Марио, Алиса, Соник каби онлайн-ўйинлар қаҳрамонларининг чиқишлари ўқувчиларда унутилмас таассурот қолдирди.

Н. Усмонова, ЎзА