Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
SpaceX илк бор бир вақтнинг ўзида иккита тижорат парвозини амалга оширмоқда
07:49 / 2023-04-30

SpaceX компаниясининг Falcon 9 ракета ташувчиси Флоридада O3b mPOWER тижорат интернет-алоқа йўлдошига старт берди, кейинги парвоз орадан икки соат ўтгандан кейин амалга оширилади. Компания парвоз стартларини тўғридан-тўғри намойиш қилиб боради, дейилади хабарда.

Falcon 9 кўп марталик ракета ташувчи парвозига шанба куни маҳаллий вақт билан соат 1:12 да старт берилди. У иккита O3b mPOWER йўлдошини коинотга олиб чиқади. Мазкур йўлдошлар Люксембургнинг SES йўлдош компаниясига тегишли. Мазкур парвоз пайшанба куни амалга оширилиши керак эди, бироқ ноқулай об-ҳаво туфайли қодирилди.

Орадан икки соатча ўтиб,  аниқроғи маҳаллий вақт билан соат 2:29 да  биринчи старт майдонидан тахминан 5 километр узоқликда жойлашган қўшни старт майдонида Falcon Heavy ракетаси учирилади. У ViaSat 3 Americas аппаратини самога олиб чиқади. SpaceX компанияси мутахассисларидан ташкил топган икки гуруҳ амалда бир вақтнинг ўзида иккита стартни амалга оширмоқда. Бу компания тарихида илк бор юз бермоқда, дейилади хабарда.  

Март ойида ҳам SpaceX қарийб бир вақтда иккита стартни амалга оширган эди, лекин уларнинг орасида вақт тўрт соатдан кўпроқ вақтни ташкил қилганди.