S&P агентлиги Украинанинг узоқ муддатли кредит рейтинги тушганини маълум қилмоқда
Халқаро S&P Global Ratings (S&P) рейтинг агентлигининг баёнот беришича, Украинанинг узоқ муддатли кредит рейтинги "B-" гача туширилди.
"S&P Global Ratings Украинанинг хорижий ва маҳаллий валютадаги узоқ муддатли суверен кредит рейтингини "B" дан "B-" гача туширди”, - дейилади агентлик тарқатган хабарномада.
Шунингдек, S&P Global Ratings (S&P) халқаро рейтинг агентлиги Россия Федерациясининг ҳам хорижий валютадаги узоқ муддатли суверен кредит рейтингини "ВВВ-" дан "ВВ+" га туширганини маълум қилган. Бу ҳақдаги хабар агентликнинг сайтида келтирилмоқда, деб ёзмоқда Россиянинг РИА Новости агентлиги.