Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сўз сеҳрига шайдо қалбларни мафтун этган шоирлар (+видео)
18:33 / 2024-02-05

Ўзбек адабиёти хазинасини ХХ асрда сара шеър ва достонлари билан бойитган икки ижодкор: Ҳамид Олимжон ҳамда Зулфияхоним номи ҳамиша алоҳида эътироф этилади.

Ҳамид Олимжон севимли ўзбек шоирларидан бири бўлиб, ижодида ўзига хос тили, шеърлари ва достонларида туйғуларини ўзгача ифода эта олиши билан ажралиб турган. Оламдан эрта кўз юмган шоирнинг номи Тошкентдаги метро бекатларидан бирига берилган. Адиблар хиёбонида ҳам шоирга алоҳида ҳайкал ўрнатилган.    

Ҳамид Олимжоннинг турмуш ўртоғи, ҳассос шеърияти билан миллионлаб чин сўз сеҳрига шайдо қалбларни мафтун этган Зулфияхоним 1996 йилнинг 1 августида вафот этган. Турмуш синовлари ва адабиёт осмонида кечган шоиранинг ҳаёт йўли бугунги авлодлар учун чинакам садоқат ва вафо тимсоли бўлиб келмоқда.  

Бу икки ижодкорнинг бой маданий меросини ёшларга танитиш мақсадида мактаб ҳамда олий ўқув юртларида турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.  

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан муддатли ҳарбий хизматчилар, Жиззах шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда олий таълим муассасалари талабалари иштирокида Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним хиёбонида адабий бадиий кеча ўтказилди.  

Унда сўзга чиққанлар ёшларга жадидчилик ҳаракати, жадидларнинг олиб борган ишлари ҳамда бугунги кунда давлатимиз томонидан уларнинг ёрқин хотирасига кўрсатилаётган эҳтиром  хусусида маълумотлар берди.  

Ўқувчилар томонидан баҳру байтлар айтилди.    

Шунингдек, тадбир иштирокчилари Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним музейига ташриф буюриб, у ердаги экспонатлар билан танишди.  

Талабалар томонидан жадидчилик ҳаракати хусусида қўйилган саҳна кўриниши намойиши барчага бирдек манзур бўлди.    

Ушбу адабий бадиий кеча ўқувчилар ва талабаларнинг маънавий онгини ошириш, адабиётга қизиқишини янада юксалтиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.  

<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/NAWcFVD2UoE" title="Soʻz sehriga shaydo qalblarni maftun etgan shoirlar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Н.Раҳмонова, А.Аҳмедов(видео),

ЎзА