Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сўз эркинлиги жамият тараққиётига хизмат қилувчи омиллардан бири саналади
19:36 / 2023-12-08

Шахснинг сўз ва эътиқодида мужассамлашган фикри унинг ички дунёсини тавсифлайди, индивидуалликни белгилайди. Фикрлар онгнинг янада ҳаракатчан элементидир. Эътиқод эса шахснинг қадрият йўналишларини тавсифловчи барқарор қарашлар тизими ҳисобланади.

Конституция билан кафолатланган сўз эркинлиги ўз фикрини эркин ифода этиш, уни бошқаларга этказиш имконини беради. Сўз эркинлиги жамият ва давлат ҳаётининг турли масалаларида фикрлар хилма-хиллигини таъминлайди. Бундан демократик жамият, умуман барча бирдек манфаатдор.

Сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар орасида инсоннинг энг муҳим конституциявий ҳуқуқларидан бири сўз эркинлигидир. Бу эркинлик давлат томонидан кафолатланган. Мазкур масала янгиланган Конституциямизда ўзининг моҳият ва мазмуни жиҳатдан алоҳида ўрин эгаллади. 

Бош қомусимизнинг 33-моддасида ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эгалиги қайд этилган. Ҳар кимнинг исталган ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқи кафолатланган. Ушбу моддада, шунингдек, давлат интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиши кўрсатилган. 

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, жамиятимиз ҳаётининг барча жабҳаларини эркинлаштириш, сўз ва матбуот эркинлиги, очиқлик ва ошкоралик тамойилларини чуқур қарор топтириш, давлат ҳокимияти идоралари фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича бошлаган ишларимиз ортга қайтмас тус олмоқда.

Бир сўз билан айтганда ҳар қандай жамият ва давлатнинг тараққиёти драйвери сўз эркинлигидир. Буни амалда тўлақонли таъминлаш бугун ҳар биримизнинг фаол позициямиз бўлиши керак.

З.Алимардонов,
Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети кафедра бошлиғи, доцент