Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соя ва ёруғлик орасидаги ҳаётга бағишланган китоб нашр этилди
11:34 / 2026-02-12

Юртимиз бўйлаб шу кунларда “Ёшлар орасида гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг тарқалишига қарши курашиш” кенг қамровли тезкор-профилактик ойлиги ўтказилмоқда.

Ойлик доирасида гиёҳвандликнинг салбий оқибатларини тушунтиришга қаратилган кенг кўламли тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.  

Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлигида ойлик доирасида Ўктам Сувоновнинг “Соя ва ёруғлик орасидаги ҳаёт: гиёҳвандлик муаммосига ички ва ташқи қарашлар” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.  

Унда Сенат аъзолари, Қонунчилик палатаси вакиллари, Мактабгача ва мактаб таълими, Олий таълим, фан ва инновациялар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, курсант ва талабалар, ижодкорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.  

Тадбирда ушбу асар гиёҳвандликнинг салбий оқибатларини тушунтириш орқали хабардорликни ошириш, огоҳликка чорлашга қаратилгани қайд этилди.  

Муаллиф бу асарни фақатгина назария асосида эмас, реал ҳаёт, реал тақдирлар, оғриқ ва хулосалар орқали ёзган. Шунинг учун ҳам у ўқувчини бефарқ қолдирмайди. Китоб ҳар бир ота-она, устоз, ёшлар билан ишловчи мутахассислар ва ёшлар учун муҳим қўлланма бўлиб хизмат қилади.  

Тақдимот маросими якунида муаллиф иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.     

Н.Абдураимова, ЎзА