Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Сохта мотиваторлар"ни тартибга солиш вақти келди (+видео)
16:09 / 2024-02-20

Бугун ижтимоий тармоқларнинг қайси биридан фойдаланманг бир олам психолог, бизнес-тренер, мотиваторлардан жозибали сўзлар орқали бир-биридан "ажойиб таклифлар" билдирилган хабарларга кўзингиз тушади. Бир қарашда қайси бири сохта, қайси бири профессионал мутахассис эканлигини билиш ҳам жуда қийин.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан билдирилаётган сўровлар ҳам кулгили, ҳам ачинарли. Ҳаттоки баъзи одамлар расмий ташкилотда, олий маълумотли мутахассислар қолиб, интернетдан дардига дармон қидиришни афзал кўришмоқда. Бу эса ўз ўрнида баъзи "инфолўттибозлар"га қўл келмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари — Шаҳноза Холмахматова ҳамда Гулруҳ Агзамова ўзини профессионал коуч, мураббий, психолог сифатида кўрсатишга уринаётган "чаласавод марафончилар" фаолиятини тартибга солиш вақти келганлиги ҳақида  ўз муносабатларини билдириб ўтдилар.

Тадқиқотларга кўра, айни пайтда тиббий контентда "рост"дан кўра "уйдирма"нинг улуши кўплигини кўрсатмоқда. Хусусан, АҚШнинг GoodRh Health тиббиёт портали томонидан ўтказилган сўровномада 70 фоиздан зиёд америкалик ҳеч бўлмаганда бир маротаба тиббиёт дезинформациясидан азият чеккани, ёлғоннинг 82 фоизи ижтимоий тармоқлар ҳиссасига тўғри келиши қайд этилган. 

Бунинг асосий сабаби шуки, ижтимоий тармоқлар беморлар эмас, пул дардида яшайдиган сохта табиблар, уқувсиз сексолог, косметолог, психолог, диетолог ва ҳоказолар учун мўмай даромад манбаига айланишга улгурган. Оғзига туфлатиб ҳам даволаниш мумкинлигига ишонадиган тоифалар эса табиийки, уларнинг бизнес империясини гуллатиб яшнатишмоқда. 

Халқаро тажриба билан танишадиган бўлсак, АҚШ ҳамда Буюк Британия қироллигида тиббий хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган шифокор ёки тиббий мотиваторлар реестри юритилади. Ушбу портал орқали фуқаро ижтимоий тармоқда саломатликка доир тавсиялар бераётган тиббиёт ходими ҳақидаги барча ахборот билан мустақил равишда танишиш имкониятига эга. Ҳиндистонда эса соғлиқни сақлаш соҳасидаги мед-блогерлар ўз ижтимоий тармоқ саҳифаларида шифокорлик малакасини тасдиқловчи ахборот, яъни хужжат ёки тегишли сертификат жойлаштириши шарт қилиб қўйилган.  

Хулоса қилиб айтганда, инсон руҳияти, саломатлиги билан бевосита ишлайдиган мутахассиснинг тиббий билимга эга бўлиши оддий тартибга айланиши лозим. Ўз ўрнида ахборот истеъмолчилари, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам ўзининг ва яқинларининг саломатлигини хавф остига қўймасликлари, баъзи тиббий тажрибаларнинг оқибати ачинарли бўлишини ўйлаб кўришлари керак. Жараёнларни биз билан кузатишда давом этинг. Ўзингиз ва яқинларингизни эътиборсиз қолдирманг.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/hygT0jUu9KI" title="&quot;Soxta motivatorlar&quot; tartibga solish vaqti keldi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, А.Аҳмедов (видео), ЎзА