Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сохта мансабдорнинг режаси амалга ошмади
11:01 / 2023-02-27

Тарбиячи лавозимига ишга қўйишни ваъда қилган сохта мансабдор ушланди. Бу ҳақида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, Когон шаҳар Шодиёна кўчасида яшовчи, 1980 йилда туғилган фуқаро Х.Б. Вобкент туманида яшовчи 1993 йилда туғилган фуқаро Р.М. исмли аёлга ўзини ҳокимият идораларида ишловчи мансабдор шахс сифатида таништиради. Бухоро шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотларидан бирига олий маълумотли тарбиячи сифатида ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 400 АҚШ долларини талаб қилади.  

Жорий йилнинг 13 февраль куни тахминан соат 15:00 ларда Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида талаб қилинган пуллардан 2.000.000 сўмини олган вақтида ушланади.  

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

 

Зариф Комилов, ЎзА