French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сохта ҳужжатлар тайёрлаб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди
19:50 / 2021-04-14

Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.А. ноқонуний даромад орттириш мақсадида, фуқаро Т.А.нинг ишончига кириб, ўзи ва икки нафар танишига Россия Федерациясига кириш учун асос сифатида уларнинг гўёки соғлиғида муаммолари мавжудлиги ва ушбу касалликларни фақат ушбу давлатда мавжуд тиббий имкониятлар орқали даволаш лозимлиги ҳақидаги таклифномаларни тайёрлаш ва авиачипталарни олиб бериш эвазига ҳар биридан 1 300 АҚШ долларидан жами 3 900 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро И.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, чет элга иш, ўқиш, даволаниш ёки бошқа мақсадларда чиқишдан аввал тегишли ташкилотларнинг расмий ахборот каналлари орқали эълон қилинган хабарлар асосида ҳаракат қилишингиз ҳамда авиачипталарни сотишдаги фирибгарлар тузоғидан эҳтиёт бўлинг.

Ш. МАМАТУРОПОВА,

ЎзА мухбири