Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сохта ҳужжатлар асосида АҚШга юбормоқчи эди…
18:53 / 2022-11-17

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда Пайариқ туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган И.Н. маҳаллий фуқарони сохта ҳужжатлар асосида Туркия ва Япония орқали АҚШга юбориш эвазига 40 минг АҚШ доллари талаб қилиб, дастлабки ҳужжатларни тайёрлаш учун келишилган пулдан 10 минг долларини олаётган вақтда қўлга олинди.

Фуқаро И.Н. ушбу жиноятни 1994 йилда туғилган таниши, Тойлоқ туманида яшовчи У.А. билан тил бириктирган ҳолда амалга ошираётганлигини маълум қилди. Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА