Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сохта ахборотга қарши биргаликда курашамиз!
20:23 / 2024-07-22

Шуша шаҳрида “Сохта нарративларни фош қилиш: дезинформацияга қарши кураш” мавзусидаги II Глобал медиафорум ўз ишини якунлади.

Форумнинг сўнгги кунида “Сунъий интеллектнинг воқеликка, ОАВ ва  дезинформацияга таъсири: медисаводхонликни рағбатлантириш” ва “Иқлим ҳаракати ва ОАВ” мавзулари муҳокама қилинди. 

Экспертлар сохта хабарларни тарқатиш ва уларнинг олдини олиш билан технологиялар ўртасидаги боғлиқлик, сунъий интеллектнинг воқеликка таъсири, медиасаводхонликнинг дезинформацияга қарши курашдаги аҳамияти хақида фикр юритди.   

– Журналистика сунъий интеллектдан фойдаланиши мумкин, шунинг учун ҳам бу соҳада таълим бериш муҳим ҳисобланади, - дейди «Pakistan daily» газетаси муҳаррири Ҳамза Азхар. – Айни пайтда, Сунъий интеллект соҳасидаги кодексни нафақат журналистлар яратиши керак, балки БМТ ҳам бу масалани кўриб чиқса, айни муддао бўлар эди.   

Иштирокчилар сунъий интеллект фойдаси ва уни инсоният тараққиёти учун ривожлантиришнинг аҳамиятини таъкидлади. 

Латвия телерадиоси продюсери Ансис Богустовс ОАВнинг “яшил” дунё йўлида жамоат кун тартибини шакллантириш, с

амарали ахборот механизмларини ишлаб чиқиш, шунингдек, иқлим ўзгаришларининг олдини олиш ва унинг оқибатларини бартараф этишдаги ўрнини қайд этди. 

СОР29 нинг Озарбайжон бўйича Ижрочи директори Элнур Солтанов “”Яшил” дунё учун бирдамлик-СОР29” тақдимотини ўтказди. 

– СОР29 кун тартибидаги асосий масалалар иқлимий молиялаштириш, Париж келишувининг олтинчи моддаси, йўқотишлар ва зарарлар жамғармаси, глобал мослашув, иқлимий молиялаштиришнинг янги модели кабилардан иборат,-дейди Э. Солтанов. – Озарбайжон шаффоф муҳит яратишни мақсад қилган, кун тартибига 14 та масала қўйилган. “Яшил” йўлаклар ва сув танқислиги мавзулари жуда долзарб, ахир иқлим ўзгариши барча мамлакатларга таъсир кўрсатмоқда. СОР29 нинг навбатдаги вазирлар даражасидаги учрашуви Хитойда бошланиб, Шамахада давом этади.   

Ўзаро муҳокамалар ва тажриба алмашиш майдонига айланган медиафорумнинг ёпилиш маросимида Озарбайжон Медиани ривожлантириш агентлиги директори Ахмед Исмоилов сўзга чиқди. Унинг таъкидлашича, тадбирларнинг асосий мавзуси сохта ахборотга қарши курашиш, мақсади эса маҳаллий ҳамда халқаро медиа ҳамжамиятининг эътиборини жалб қилишдан иборат бўлди. Иштирокчилар сохта хабарлар билан курашиш учун халқаро платформа яратиш зарурлигини бир овоздан қайд эди. 

 Д. Солиҳова, ЎзА.

Шуша, Озарбайжон