English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сўхдаги тиббиёт муассасалари 10 миллиард сўмлик тиббий жиҳозлар билан таъминланди
19:04 / 2020-11-24

Бугун мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган бўлиб, буни Сўх тумани мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. Президентимизнинг жорий йил 8 августда қабул қилинган “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида мазкур йўналишда кўплаб чора-тадбирлар белгиланган.

Айни кунларда туман тиббиёт бирлашмасининг 25 ўринли юқумли касалликлар шифохонасида реконструкция ишлари давом этмоқда. Шунингдек, тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш, уларнинг малакасини ошириш учун шароитларни яратиш доимий эътиборда. Марказий шифохонада республика тиббиёт марказлари ўртасида замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда телемедицина тизими жорий этилди. Илгарилари вилоят марказидаги шифохоналарда бажарилган мураккаб жарроҳлик амалиётлари шу ернинг ўзида қилинаётгани ҳам катта имконият бўлди.

–Президентимиз томонидан берилаётган эътибордан барча тиббиёт ходимлари миннатдор. Шу кунгача туман марказий шифхонасига давлатимиз раҳбари эътибори асосида салкам 10 миллиард сўмлик замонавий тиббий жиҳоз ва ускуналар олиб келинди. Туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ҳам қиймати салкам 1 миллиард сўм бўлган ПЦР ускунаси билан таъминланди, - дейди туман марказий шифохонаси бош ҳакими Р. Тожиев.

Туман марказий шифохонасини замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлашда ҳомийлар кўмагини ҳам алоҳида эътироф этиш лозим. Хусусан, Республика “Агробанк” АТБ томонидан туман марказий шифохонасининг диагностика марказига янги замонавий УЗИ аппарати совға қилинди. Унинг қиймати салкам 400 миллион сўмни ташкил этади.

М. Сулаймонов, ЎзА