Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сўхда ҳарбий хизматчилар билан учрашувлар
11:44 / 2026-01-12

14 январь –Ватан ҳимоячилари куни

Сўх Қирғиз Республикаси ичкарисида жойлашган мамлакатимизга қарашли тумандир. Унинг чегараларини ДХХ тизими қисмлари қўриқлайди. Бу ерда ҳарбийлар учун муносиб хизмат ўташ учун қулай шароитлар яратилган.

Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги доирасида аҳоли, айниқса. ёшлар билан учрашувлар, маънавий тадбир ва спорт мусобақалари ўтказилиб келинмоқда. Сўх туманидаги 21-мактабда ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан қурол-яроғ ҳамда хизмат итларининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди. Ёшларга Ўзбекистон ҳарбий техника ва қуроллари ҳақида батафсил маълумот берилди. Келгусида ҳаётини шу соҳага бағишламоқчи бўлган йигитлар билан доимий машғулотлар олиб бориладиган бўлишди.

Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги доирасида маҳаллаларда аҳоли ва йигит-қизлар иштирокида “Мен ғолибман” лойиҳаси амалга ошириляпти. Ҳарбийлар ва чегара қўшинлари вакиллари спортнинг бир неча турлари бўйича мусобақалар ташкил этиб, ғолибларни қисм номидан тақдирламоқдалар.

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни эса Сўх туманида ДХХ чегара қўшинлари  ҳарбий хизматчилари ва аҳоли иштирокида тантанали равишда нишонланишига ҳозирлик кўрилмоқда.

Муҳаммаджон Обидов,  

ЎзА