ФОТОРЕПОРТАЖ
Давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги байрами арафасида Фарғона вилояти Сўх туманидаги “Соҳил” тантаналар мажмуида вилоят мактабгача таълим бошқармаси ташаббуси билан 31 нафар ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган, дафтарларга киритилган оилаларнинг фарзандлари, асосан мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари учун суннат тўйи ўтказилди.
Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари иштирок этди.
[gallery-8567]
Маросимда сўз олган вилоят раҳбари ушбу саховат тадбири мамлакатимизда амалга оширилаётган “Инсон қадри учун” тамойилига асосланган ислоҳотларнинг бир кўриниши эканини таъкидлаб, тўйболаларга эзгу тилаклар билдирди.
Тўйда болаларга янги сарполар кийдирилиб, уларнинг ҳар бирига велосипед ва бошқа совға-саломлар топширилди.
Сўхлик санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар барчага байрам кайфиятини улашди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат),ЎзА