Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Сўх воқеалари” бўйича 22 нафар шахс судланмоқда
17:01 / 2020-11-16

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судида жорий йилнинг май ойида бўлиб ўтган “Сўх воқеалари” бўйича очилган жиноят иши бўйича суд жараёни давом этмоқда.

Унда 22 нафар шахс судланмоқда.

Бугун бўлиб ўтган суд мажлисида давлат айбловчиси уларга қўйилган айблов хулосасини ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг суд тергови бошланди. Унда судланувчилар сўроқ қилиниб, кўрсатмалари тингланмоқда.

Дастлабки тергов органи томонидан ушбу шахсларга Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 244-моддаси (оммавий тартибсизликлар) ва 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) каби жиноятларни содир этганликда айб эълон қилинган. 9 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш ва 13 нафарига уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган. Улардан бир нафари вояга етмаган шахс. Судланувчи вояга етмаганнинг қонуний вакили судда иштирок этмоқда.

Мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди судьяси Т.Ваҳобов раислигида кўриб чиқилмоқда. Суд жараёни давом этмоқда.

М. СУЛАЙМОНОВ, ЎзА