Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сўх туман тиббиёт бирлашмасига янги тез тиббий ёрдам машинаси совға қилинди
19:36 / 2023-01-21

Фарғона вилояти Сўх тумани тиббиёт бирлашмасига замонавий “Hyundai” русумли тез тиббий ёрдам машинаси совға қилинди. Республика тез тиббий ёрдам маркази Фарғона филиали директори Баҳромжон Тошболтаев Сўх туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаевга мазкур машинанинг калитини топширди.

Тез тиббий ёрдам машинасида барча зарурий тиббий асбоб-анжомлар мавжуд бўлиб, ҳаракат пайтида ҳам беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш мумкин. Берилган эътибор учун туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари номидан туман ҳокими миннатдорчилик билдирди.

—Бугунги тадбиримиз аҳолига тез ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш ва яқинлаштириш, шунингдек, Президентимизнинг «Тиббиётдаги ислоҳотлар — инсон қадри учун» мавзусидаги очиқ мулоқоти доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилди, — дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази Фарғона филиали директори Б. Тошболтаев. — Энди аҳолига кўрсатилаётган тез тиббий ёрдам хизмат сифати ва кўламини янада оширишга эришилади.

[gallery-10338]

2021 йил Сўх тумани тиббиёт бирлашмасига шу номдаги реанимобиль ва 100 минг долларлик замонавий тиббий жиҳозлар тақдим этилган эди. Шунингдек, давлат дастурига асосан туманнинг Шарқобод, Офтобру ва Ленбур маҳаллаларида янги, замонавий оилавий поликлиникалар қурилиб, фойдаланишга топширилган. Қолаверса, туман тиббиёт бирлашмаси ҳудудига қиймати 4 миллиард 539 миллион сўм бўлган 75 ўринли ички касалликлар бўлими қурилиб, айни кунда беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда. Мазкур бўлимда кардиология, неврология, эндокринология бўлим фаолият кўрсатмоқда.

<iframe width="1519" height="585" src="https://www.youtube.com/embed/CtcuzOWOQig" title="Сўх туман тиббиёт бирлашмасига янги тез тиббий ёрдам машинаси совға қилинди" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА