Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Совуқ ҳавода болаларни юпун кийимда тадбирга жалб этган масъулларга жазо берилди 
16:01 / 2025-01-06

Ижтимоий тармоқларда ўқувчилар совуқ ҳавода юпун кийимда тадбирга жалб қилингани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, 2024 йилнинг 6 декабрь куни Сурхондарё вилояти Денов туманида автомобиль йўлларини боғловчи, темир йўл устидан ўтган кўприк фойдаланишга топширилди. Кўприкнинг очилиш маросимига совуқ об-ҳавода Денов туманидаги 14 ва 16 - сонли мусиқа мактабларининг ўқувчилари (16 нафар қиз ҳамда 4 нафар ўғил бола) туманнинг Маданият бошқармаси топшириғига кўра енгил байрамона кийимларни кийган ҳолда жалб қилинган. 

Ушбу ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани Маданият вазирлигига болаларнинг соғлигини хавф остига қўйган масъулларга тегишли чора кўриш ва бундай ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан тақдимнома киритди. 

Тақдимнома Маданият вазирлиги томонидан ўрганиб чиқилиб, болаларнинг соғлиги хавф остига қўйилгани юзасидан ҳудуднинг тегишли мансабдор шахсларига нисбатан интизомий жазо қўлланилди. 

Маданият вазирлиги томонидан вазирлик тасарруфидаги ташкилотларга юқорида қайд этилган қонунбузилиш ҳолатларига такроран йўл қўймаслик, ўқувчиларни ҳар қандай тадбирларга асоссиз жалб қилишни қатъиян тақиқлаш чораларини кўришга оид кўрсатмалар берилди. 

Н.Абдураимова, ЎзА