Сovid-19 инфекциясини уй шароитида даволаш учун зарурий дори воситалари нархи ўрганилмоқда
«Плаквенил», «Лопинавир/Ритонавир», «Ремдесивир», «Умифеновир» ҳамда «Фавипиравир» дорилари вилоят ҳудудидаги дорихоналарига сўнги уч ойдан бери сотувга олиб келинмаётганлиги аниқланди.
Ёдингизда бўлса, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан, уй шароитида даволаниш учун тавсия этилган дори воситаларнинг республикамиз дорихоналарида мавжудлиги ҳамда уларнинг сотувдаги нарх-навоси тўғрисидаги ҳолат бўйича Федерация томонидан жамоатчилик назорати тартибида доимий ўрганиб борилиши ҳамда натижалардан кенг жамоатчиликни хабардор қилиниши ҳақида таъкидлаган эдик.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан Республика махсус комиссияси томонидан уй шароитида Сovid-19 инфекциясини даволаш учун тавсия этилган «Азитромитсин», «Плаквенил», «Лопинавир/Ритонавир», «Ремдесивир», «Умифеновир» ҳамда «Фавипиравир» дориларининг дорихоналарда сотувда мавжудлиги, уларнинг нархи юзасидан жамоатчилик назорати тартибида мониторинг ўрганиш давом этди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикасининг туман (шаҳар)ларида фаолият кўрсатаётган дорихоналар танланма усулда ўрганилганда мазкур дорихоналарда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан тавсия этилган дориларнинг атиги биттаси «Азитромитсин» сотувда мавжуд эканлиги, 6 мингдан сўмдан 30 минг сўмгача сотилаётганлиги маълум бўлди. Қолган турдаги дорилар сотувда мавжуд эмас.
Андижон вилоятининг дорихоналарида ҳам фақатгина «Азитромитсин» препарати сотилмоқда ва унинг нархи 3 мингдан 36 минг сўмгача экан. «Плаквенил» эса вилоятнинг Андижон шаҳар, Асака, Булоқбоши, Қўрғонтепа ҳамда Шаҳрихон туманларидаги айрим дорихоналарда 235 мингдан 282 минг сўмгача сотилмоқда.
Бухоро вилояти ҳудудидаги дорихоналарда «Плаквенил», «Лопинавир/Ритонавир», «Ремдесивир», «Умифеновир» ҳамда «Фавипиравир» дорилари сотувда мавжуд эмас. Фақатгина «Азитромитсин» дориси сотувда мавжуд бўлиб, мазкур дори нархи 4500 сўмдан 15000 сўмгача.
Жиззах вилояти ҳудудидаги дорихоналарда ҳам фақатгина «Азитромитсин» сотуда мавжуд. Мазкур дори вилоят дорихоналарида 5 минг сўмдан 8 минг сўмгача сотилмоқда.
Қашқадарё вилояти ҳудудидаги дорихоналарида олиб борилган ўрганишлар натижасига кўра, «Плаквенил», «Лопинавир/Ритонавир», «Ремдесивир», «Умифеновир» ҳамда «Фавипиравир» дорилари умуман сотувда мавжуд эмаслиги, сотувда мавжуд бўлган «Азитромитсин» дориси ишлаб чиқарилган мамлакатига кўра нархида фарқланади. Мазкур дори воситаси 4 мингдан 38 мингча сотилмоқда.
«Плаквенил», «Лопинавир/Ритонавир», «Ремдесивир», «Умифеновир» ҳамда «Фавипиравир» дорилари вилоят ҳудудидаги дорихоналарига сўнги уч ойдан бери сотувга олиб келинмаётганлиги аниқланди.
Республикамизнинг қолган ҳудудларида ҳам шунга ўхшаш жараён бўлиб, «Плаквенил», «Лопинавир/Ритонавир», «Ремдесивир», «Умифеновир» ҳамда «Фавипиравир» дорилари сотувда мавжуд эмас. Сўнги уч ойдан бери тарқатувчи корхоналар томонидан етказиб берилмаяпти.
«Азитромитсин» дори воситаси Навоий вилоятининг дорихоналарида 4 мингдан 12 минггача сотилаётганлиги, айрим дорихоналарда умуман қолмаганлиги кузатилди. Наманган вилояти ҳудудидаги дорихоналарда 5 минг сўмдан 12 минг сўмгача, Сурхондарё вилоятида 5 минг сўмдан 12 минг сўмгача, Сирдарё вилояти дорихоналарида 6 минг сўмдан 40 минг сўмгача, Фарғона вилоятининг дорихоналарида 4 мингдан 36 минггача, Хоразм вилоятида эса 4800 сўмдан 34000 сўмгача, Тошкент вилоятида 4500 сўмдан 40000 сўмгача, Тошкент шаҳрида 6 мингдан 35 мингча сотилаётганлиги аниқланди.
Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманидаги "Голден Азия Фарм” корхонасига қарашли дорихонада «Плаквенил» дориси 234 минг сўмдан сотилаётганлиги кузатилди. Унинг захираси ҳам 40 дона қутидан иборат.
Федерация томонидан жамоатчилик назорати тартибида Сovid-19 инфекциясини уй шароитида даволаш учун зарурий дори воситалари нарх-навоси доимий ўрганиб борилади ҳамда бу борада кенг жамоатчилик хабардор қилинади.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
жамиятлари федерацияси Матбуот хизмати