Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сотувчи яроқсиз маҳсулотни алмаштириб беришни рад этган эди...
16:50 / 2020-07-25

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 ишонч телефонига Қизилтепа туман Ҳасанча МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро М.Дўстов мурожаат қилган эди.


Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 ишонч телефонига Қизилтепа туман Ҳасанча МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро М.Дўстов мурожаат қилган эди.

У мурожаатида Қизилтепа тумани Тошработ ҳудудида жойлашган «Барчиной орзуси» МЧЖга қарашли қурилиш моллари савдо дўконидан жорий йилнинг 29 июнь куни 240 дона асбест шиферни 9600 000 (тўққиз миллион олти юз минг) сўмга харид қилганлиги, 01.07.2020 йил шиферни уй томига ўрнатган куни ёмғир ёғиши натижасида шиферлар ўз ҳолатини ўзгартириб, ёриқлар ҳосил бўлиб яроқсиз ҳолга келиб қолган, сотувчига бориб ушбу ҳолатни айтган. Сотувчи эса уни сифатли шиферга алмаштириб бермай, рад этган.

Мурожаатга асосан Қизилтепа туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, «Барчиной орзуси» МЧЖ раҳбарига «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунини бандлари тушунтириб ўтилди ва истеъмолчи М.Дўстовнинг талаблари қондирилиб, шифер учун тўлаган 9600 000 (тўққиз миллион олти юз минг) сўм пули қайтариб олиб берилди.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси
 Матбуот хизмати