Сорос ўзининг вафот этгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди
Америкалик миллиардер Жорж Сорос ижтимоий тармоқларда ўзининг вафот этгани ҳақида тарқалган хабарларни инкор этди.
“Менда юрак хуружи юз бергани ҳақидаги миш-мишлар бутунлай ёлғон. Мен ўлганим йўқ ва соғман”, — деб ёзган у ўзининг ижтимоий саҳифасида.
Сорос фаолиятига одамлар турлича баҳо беради. Молиячини кўпинча чайқовчи, деб таърифлашади. У сиёсат билан ҳам фаол шуғулланб келади.
Кўпгина мамлакатларда ҳукумат ағдарилишида унинг жамғармаси аралашгани айтилади.
Ўз навбатида, миллиардернинг ўзи бу айбловларни рад этиб келади.