Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сўнгги 3 йилда 14 триллион сўм ипотека кредити ажратилган
18:32 / 2022-10-18

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқов ипотека кредитлари бўйича тўхталар экан, қуйидагиларни таъкидлади.

— Бугунги кунда тижорат банклари ипотека кредитларини молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган ресурслар, яъни давлат бюджети ва ўз маблағлари ҳисобидан ажратмоқда. Шунингдек, Осиё тараққиёт банки томонидан жалб этилган қарз маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси акциядорлик жамияти орқали молиялаштирилмоқда. 

Аҳолига 2010-2020 йиллар давомида 13 триллион сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилган. 2020 йилдан ҳозирга қадар 14 триллион сўмлик ипотека маблағлари тижорат банкларига жойлаштирилган.  

Сўнгги йилларда амалга оширилаётган ишлар натижасида фуқаролар 17-18 фоиз билан 20 йиллик ипотека кредитлари олишга муваффақ бўлди.  

Йиллар кесимида айтадиган бўлсак, 2020 йилда 2,2 триллион сўм, 2021 йилда 8,1 триллион сўм, 2022 йил 9 ойда 7 триллион, йил якунига қадар жами 8 триллион сўм маблағ ажратилган. Бу маблағлар ташқи қарз ва бюджет ҳисобидан қопланмоқда. 

Муҳтарама Комилова, ЎзА