Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сомонийлар, қорахонийлар ва темурийлар даврига мансуб тарихий тангалар
17:37 / 2019-12-03

Айни вақтда Жиззах вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи Зомин туман тарих филиалида ана шу ўтмиш ҳақида билиб олишнинг имкони мавжуд.


“Буюк ипак йўли”нинг устида жойлашган, шарқ ва ғарбни боғлаб турган, йирик карвонсаройлари, бозорлари ва кўркам кўчалари бўлган ушбу шаҳар ҳозирда бутун қадимшунос олимлар ва сайёҳлик ташкилотларининг диққат марказида. Бу шаҳар уч минг йиллик тарихга эга бўлиб, бой маданиятга эга экани ҳақидаги фикрларга кўп дуч келганмиз.

Айни вақтда Жиззах вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи Зомин туман тарих филиалида ана шу ўтмиш ҳақида билиб олишнинг имкони мавжуд.

photo5420294151582362420.jpg

– Музейимиздаги энг қадимий топилма III-VII асрлар оралиғида, зардуштийлар динига мансуб хум қабрлар ҳисобланди, – дейди Жиззах вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи Зомин туман тарих филиали назоратчиси Ойгул Мусурмонова. – Яъни оссуари, суякдонлар сополдан ясалган бўлиб, ичига инсон суяклари солиб, кўмилган. Ҳудудимиздаги Тўрткўлтепадан топилган бўлиб, учинчи асрга тегишли. Бутун топилган битта хумда 24 ёшли келинчак дафн этилганини олимларимиз исботлаб берган.

Музейга келаётганлар нумизматика бўлимида узоқ қолиб кетишар экан. Бизга ҳам бу бўлимдаги тангаларнинг асл ҳолати, қайси даврлар ва давлатларга мансублиги қизиқ бўлди. Улар Буюк ипак йўлидан топилган бўлиб, сомонийлар, қорахонийлар, темурийлар даврига мансуб тарихий тангалар экан.

photo5420294151582362421.jpg

Бу манзилда Зомин миллий этнографияси, қўл меҳнати асосида яратилган хотин-қизларнинг турлича миллий либосларини кўриш мумкин. Шунга мос равишда мис ва бронзадан яратилган тақинчоқлар ҳам анчагина.

Музейдаги экспонатлар орасида уй-рўзғор буюмлари ҳам анчагина. Мисол учун, ичига чуғ солиб фойдаланилган дазмол жуда ёқди. Ёнғоқ дарахти ёғочидан ясалган катта-кичик ҳажмдаги товоқлар, коса ва пиёлалар ҳам ўзига хос кўринишда сақланмоқда.

Бу буюмларни мириқиб томоша қилиб турганимизда биз билан келган сайёҳлардан бири “қўл ювиш” учун жой сўраб қолди. Биз музей ходимларига қарадик. Улар эса ерга. Сабаби музейда фақат экспонатлар учун жой бор экан. Ходимлар ёки сайёҳлар учун қулайликлар унутилган.

photo5420294151582362422.jpg

– Бизда ҳожатхона мавжуд эмас, – дейди Ойгул Мусурмонова. – Бу борада тегишли жойларга бир неча марта хат билан чиқилди. Бундан ташқари яна бир қатор камчиликлар ҳам санаб ўтилган эди. Сигнализация, эшик, деразаларга панжаралар ўрнатилмагани, бинонинг атрофи очиқлиги борасида ҳам мурожаат қилган эдик. Бизга юборилган жавоблар ижобий бўлмади.

Музей Зомин ҳокимияти тўғрисида жойлашган ва унинг ёнидаги бир нечта ташкилотлар биносида ҳам инсон учун оддий қулайликлар мавжуд эмас.

Ҳайрон қолганимиз, ҳокимиятнинг ён тарафидаги кўчада пуллик ҳожатхона хизмати борлиги. Унинг аҳволи эса...