Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сомалидаги меҳмонхонада кучли портлаш юз берди, жабрланганлар бор
09:35 / 2022-07-18

Ҳамкорларимиз саҳифаларида

Сомали жанубида, Хиршабел штати Жавҳар шаҳридаги машҳур “Нур Доб” меҳмонхонаси ёнида миналанган автомобил портлатиб юборилди, деб хабар беради “Anadolu” ахборот агентлиги маҳаллий ҳокимиятдаги манбага таяниб. Натижада бир неча киши яраланди.

Қайд этилишича, меҳмонхонага тез-тез Хиршабел маъмуриятининг юқори мартабали вакиллари ташриф буюради.
Жароҳатланганлар орасида штат соғлиқни сақлаш вазири ҳам борлиги айтилмоқда.

Хиршабел штати марказ - Жавҳар  мамлакат пойтахти Могадишодан 90 км шимолда жойлашган.
Воқеа гувоҳлари айтишича, портлаш қўшни биноларга ҳам таъсир қилган.

Ҳозирча ҳеч бир террор ташкилоти ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олмаган.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА