Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сомалида сув тошқинлари туфайли 219 минг киши уйларини тарк этган
21:22 / 2023-05-18

Сомалида узоқ давом этган кучли жала даҳшатли сув тошқинларини келтириб чиқарди. Натижада Беледуэйне шаҳри ва унинг атрофида яшаётган 219 минг киши уйларини тарк этиб, хавфсиз жойларга кетишга мажбур бўлган, деб ёзмоқда «Анадолу» агентлиги.

БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштирувчи бошқармасидан маълум қилинишича, Сомалининг марказий ҳудудларида юз берган сув тошқинлари 460 минг кишининг кундалик ҳаёт тарзига салбий таъсир кўрсатган. Инфратузилма объектлари, жумладан, касалхоналар ва ҳукумат муассасалари бинолари сув остида қолган. 

Сомали табиий офат оқибатларини бартараф қилиш агентлиги табиий офат юз берган ҳудудда 5 киши, жумладан, уч нафар бола ҳалок бўлганини маълум қилган.  

Қўшни Эфиопияда ҳам 12 майдан буён давом этаётган кучли ёмғир ва сув тошқинлари 45 кишининг ўлимига сабаб бўлгани айтилмоқда.