Сомалида полиция идорасида портлаш содир этилди
Сомали пойтахти Могадишода полиция идорасида уюштирилган портлаш олти кишининг умрига завол бўлди, деб хабар берди Сомали миллий телевидениеси (SNTV) полиция хабарига таяниб.
Хабарда айтилишича, портлаш якшанба куни пойтахтнинг Вабери округида содир этилган. Миналаштирилган машина полиция идораси дарвозасини бузиб ҳовлига кириб келган. Натижада олти полициячи, жумладан, округ полицияси раҳбари ҳам ҳалок бўлган.