Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сомалида очарчиликка йўл қўймаслик учун БМТга миллиард доллар керак
11:46 / 2022-09-13

Бу ҳақда озиқ-овқат хавфсизлигига бағишлаб ўтказилган виртуаль форматдаги учрашувда БМТ бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Мартин Гриффитс баёнот берди.

Унинг таъкидлашича, агар Сомалига ёрдам оширилмаса мамлакатнинг иккита минтақасида очарчилик пайдо бўлади. Гриффитснинг уқтиришича, 400 мингдан зиёд бола ушбу минтақаларда яшайди. "Гуманитар ташкилотлар ресурсларини жалб қилмоқда. Фақат Сомалининг ўзида бизга миллиард доллар керак бўлади", – деди Гриффитс. У шунингдек, ташкилот яқин ҳафталарда Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган сессиясида донорлардан маблағ сўрашини маълум қилди.

20-26 сентябрь кунлари Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг юқори даражадаги сессияси бўлиб ўтади. Унда бутун дунёдан етакчилар ва вазирлар келишади. Гриффитснинг баёнот беришича, "очарчиликка қарши курашда жуда кўп жойларда очарчилик устун келмоқда".

Унинг айтишича, бу йил "205 миллионга яқин киши очарчиликнинг инқироз даражаси билан тўқнаш келади, 45 мамлакатда бундан ҳам баттари бўлиши мумкин". "880 минг киши оч ўтирибди ёки очарчиликдан аллақачон вафот этган", – деди у. Бу ерда гап Афғонистон, Эфиопия, Сомали, Жанубий Судан ва Яман ҳақида бормоқда.