Сомали жанубидаги терактда уч киши ҳалок бўлди
Сомали бош вазири Ҳамза Барре ушбу ҳаракатни қоралаб, қурбонларнинг оиласига ҳамдардлик билдирди, деб хабар беради “Anadolu” ахборот агентлиги.
Мамлакат жанубида, Ўрта Шабелле минтақаси Жавҳар шаҳридаги машҳур “Нур Доб” меҳмонхонаси яқинида бомба ўрнатилган автомобил портлаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 14 киши яраланди.
Яраланганлар орасида Хиршабел штати соғлиқни сақлаш вазири Абди Муаллим ҳам бор.
Ҳужум учун жавобгарликни “Аш-шабаб” террор ташкилоти зиммасига олди.