French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Солиқларни вақтида тўланг, акс ҳолда ...
18:39 / 2023-12-14

Бухорода солиқ қарздорликларини ундириш бўйича кенг қамровли ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу борада тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда олиб борилаётган қўшма тадбирлар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда Қоракўл туманида ҳам солиқ қарздорликларини ундириш бўйича кенг қамровли ижро ҳаракатлари олиб борилди. 

Тузилган ишчи гуруҳи шу куни ҳудуддаги қарздорлиги мавжуд бўлган корхоналарнинг давлат олдидаги қарзи эвазига улар ихтиёридаги автотранспорт воситаларини солиқ кодексининг 114-моддасига асосан белгиланган тартибда хатловга олди. 

Жумладан, “Саттор Жума” фермер хўжалигининг 30 миллион сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги мавжуд. Корхонага ҳисобланган солиқ қарздорлигини бартараф этишни сўраб солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан бир неча маротаба огоҳлантириш хатлари юборилган. Аммо мавжуд қарздорлик бартараф этилмаган. Шу боис, тадбир давомида фермер хўжалигига тегишли бўлган автомашина хатланиб жарима майдончасига киритилди.

Худди шундай, “Озодбек Равшанов” фермер хўжалигининг ҳам давлат олдидаги солиқ қарздорлиги 55 миллион сўмдан ошади. Ишчи гуруҳи ушбу фермер хўжалигининг раҳбари билан учрашиб солиқ қарзини унинг мол-мулкини хатлаш ва тақиқ қўйиш тўғрисидаги қарори билан таништирди. 

Фермер хўжалигига тегишли бўлган автомашинага солиқ қарздорлиги мавжудлиги юзасидан тақиқ қўйилганлиги боис вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига киритилди. 

Солиқ қарздорликларини ундириш юзасидан ижро ҳужжатлари бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида мазкур қарздорларга зудлик билан солиқ қарздорликлари ихтиёрий равишда бартараф этилмаса хатланган мулклар белгиланган тартибда баҳоланиб, сотувга чиқарилиши тушунтирилди. 

Бу каби қўшма тадбирлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ўтказилиши белгиланган. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.