Солиқларни ўз вақтида тўлаш – муҳим
Солиқ тўловчининг асосий мажбуриятларидан бири солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ тўлаш бўлиб, бу ишни орқага суришга ҳаққи йўқ. Солиқ қарзини белгиланган муддатда тўламаган ёки тўлиқ тўламаган тақдирда бу қарзни ундириш қонунчиликда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти Зафаробод туман бўлими иш юритувига қарздор “Суҳроб” фермер хўжалиги ҳисобидан 106,7 миллион сўм солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисида ижро ҳужжати келиб тушган.
Қарздор фермер хўжалиги раҳбари қарздорликни ихтиёрий таъминлаш юзасидан бир неча бор огоҳлантирилган бўлсада, солиқ қарздорликларини тўлашдан бўйин товлаб келган.
Шунга кўра, ижро ҳужжати ижроси юзасидан олиб борилган ижро харакатлари давомида қарздор “Суҳроб” фермер хўжалигига тегишли бўлган “КАПТИВА” русумли автомашинаси хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.
Ҳозирда мазкур автомашина баҳоланган ва аукцион савдоларида сотиш чоралари кўрилмоқда.
М.Қосимова, ЎзА