English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Солиқдан 1,3 миллиард сўм қарзи борнинг барча мулкига банд солингач, қарздорлик бартараф этилди
11:49 / 2022-09-22

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан солиқ органлари билан ҳамкорликда солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг саккиз ойида иш юритувидаги 41  мингдан ортиқ 3,2 триллион сўмлик ижро ҳужжатлари бўйича қарздорларнинг мол-мулкларини реализация қилиш, ундирувни уларнинг дебиторлик қарздорларига қаратиш чоралари олиб борилди. Натижада 10 мингдан ортиқ ижро ҳужжати бўйича 1,3 триллион сўм маблағ ундирилиши таъминланди. 

Ҳозирда қолдиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида қарздорларнинг банкдаги барча ҳисоб рақамларига банд солиниб, ўз муддатида тўланмаган солиқ қарздорликларини ундириш чоралари кўрилмоқда. 

Мисол учун, бошқарманинг Яшнобод тумани бўлими иш юритувида хўжалик юритувчи субъектдан давлат фойдасига жами 1,3 миллиард сўм солиқ қарздорлигини ундириш ҳақидаги  ижро ҳужжати мавжуд эди. Шунга асосан қарздорга нисбатан мажбурий ижро чоралари қўлланилиб, унга тегишли барча валюта, махсус блок ва иккиламчи ҳисоб варақлари, барча кўчар ва кўчмас  мол-мулклари аниқланиб, банд солинди. 

Шундан сўнг банд солинган мулкларни реализация қилиш чораларини кўриш жараёнида қарздор томонидан жами қарздорлик бартараф қилинди. 
 

ЎзА