Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Солиқчилардан қизиқарли акция
17:24 / 2025-11-14

Бухоро шаҳри ва Ғиждувон туманларининг аҳоли гавжум жойларида яъни, очиқ савдо мажмуаларида ёшлар, тадбиркорлар ва жисмоний шахсларни жалб қилган ҳолда “Харид чекини олишга ўрганайлик” ҳамда “Конверт” усулида иш ҳақига рози бўлманг” шиори остида Бухоро солиқ бошқармаси ташаббуси билан фуқароларнинг солиқ маданиятини юксалтиришга қаратилган қизиқарли акциялари ўтказилди.

Тадбирда айримлар учун арзимасдек кўринган харид чекининг аҳамияти, савдодан тушган тушумларни яшириш, солиқдан қочиш ва норасмий бандликнинг оқибатлари ҳамда харид учун жорий қилинган кешбеклар, солиқ имтиёзлари, солиқ енгилликлари, солиқ турлари ва уларнинг муддатлари хусусидаги саволлар ўртага ташланди. 

Саволларга тўғри жавоб берган фуқароларга эса солиқ бошқармасининг махсус совғалари тақдим этилди. 

Таъкидлаш лозим, харид чекини талаб қилиш солиқ тушумлари, бинобарин, иқтисодиётни мустаҳкамлашга, яширин иқтисодиётга қарши курашга  йўл очади. Мазкур акция жараёнида иштирокчиларга мавзуга оид тарқатма материаллари ёрдамида харид чекининг аҳамияти ҳамда норасмий бандликнинг салбий ҳолатлари ҳақида янада кенгроқ маълумотлар берилди.

Акция жараёнида солиқ билимдонлари харид чекини талаб қилиш орқали айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан тушумларни яшириш, солиқ базасини камайтириб кўрсатиш каби ҳуқуқбузарликларни олдини олишда муносиб ҳисса қўшаётганликлари алоҳида таъкидланди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.