Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Солиқчилар тадбиркорларнинг дардларини эшитди
14:42 / 2025-08-18

Самарқанд вилоят солиқ бошқармаси раҳбарияти Самарқанд шаҳридаги кичик ва ўрта бизнес субъектлари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Тадбирда  аввалида масъуллар тадбиркорлар учун мавжуд солиқ имтиёзлари, преференциялар ва соҳага оид янгиликлар ҳақида маълумот берди. Сўнгра тадбирга келган 60 дан зиёд тадбиркорлар билан бевосита мулоқот қилиниб, 12 та мурожаат кўриб чиқилди.

Хусусан, солиқ имтиёзларидан фойдаланиш, қўшилган қиймат солиғини қайтариш, ҳисоботларни тақдим этиш, маркировкалаш ва EXF расмийлаштириш каби масалалар муҳокама этилди. Аксарият мурожаатлар шу ернинг ўзида ҳал этилди. Ўрганиш ва муддат талаб қиладиган масалалар юзасидан масъуллар белгиланди.

[gallery-24804]

Учрашувда тадбиркорлар бир неча таклифлар ҳам берди. Хусусан, "Dil-Rizo-Grand" МЧЖ ҳисобчиси А.Худоёров “Солиқ” мобил иловасига янги функциялар қўшиш, “шахсий кабинет”га келган хабарномаларни мобил иловада ҳам кўриш имкониятини яратиш бўйича таклифларини билдирди.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА мухбири