Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Солиқчилар кўмагида тадбиркорлар фаолияти кенгаймоқда
12:00 / 2022-02-09

Бухоро шаҳридаги «Дельта Румино» корхонасининг самарали фаолият юритишида давлат солиқ хизмати ходимларининг ҳам муносиб ҳиссаси бор.

Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекциясидан «Солиқчи-кўмакчи» дастури доирасида бириктирилган масъул ходимлар корхонанинг барқарор ривожланиши, унинг дастлабки бухгалтериясини юритиш, айниқса, қўшилган қиймат солиғини тўғри ҳисобга олишга кўмаклашмоқда. Корхона ўз фаолиятини бошлаганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Шунга қарамай, бу ерда «Дельта Румино» белгиси остида аёллар ва эркаклар учун ишлаб чиқарилаётган жинси шимларга ички ҳамда ташқи бозорда талаб ортиб бормоқда.  

Корхонага 2021 йилда харид қилган товарлар бўйича ҳисобланган  қўшилган қиймат солиғининг 200 миллион сўми қайтариб берилди. Натижада корхона ушбу маблағ ҳисобига ишлаб чиқариш цехи учун янги ускуналар харид қилишни режалаштирган. Шунингдек, корхонада яна ўнлаб қўшимча иш ўринлари яратилади. Ҳозирги кунда корхонада 160 нафар ишчи ходимлар меҳнат қилмоқда. Корхонага қўшилган қиймат солиғи тўловчилар билан ҳамкорлик қилиш, иқтисодий жиҳатдан ҳар томонлама самарали бўлмоқда.  

Бухоро вилояти давлат солиқ бошқарамаси матбуот хизматининг хабарига кўра, Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекцияси масъул ходимлари жорий йилнинг январь ойида «Солиқчи-кўмакчи» тамойили асосида жами 630 дан зиёд тадбиркорлик субъектининг турли муаммоларини ҳал этишда амалий кўмак берган. Шундан, дастлабки бухгалтериясини юритиш бўйича 111 та корхонага, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтириш борасида 36 та корхонага ҳамда 14 та корхонага 5 миллиард 801 миллион сўмлик қўшилган қиймат солиғи қайтарилишига кўмаклашилган.  

Зариф Комилов, ЎзА