Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Солиқчилар кўмагида оила даромад манбаига эга бўлди
12:12 / 2022-03-22

Мамлакатимизда парранда деярли кўплаб хонадонларда парваришланади.

 Бу соҳанинг сердаромад эканлиги аҳоли қизиқишини оширмоқда. Шу кунларда жўжа парвариши учун ҳаракатнинг айни вақти. Буни яхши англаган Гулистон туманидаги "Сойибобод" маҳалласида яшовчи Муҳаммаджон Ҳамробоевлар оиласи Гулистон тумани давлат солиқ инспекцияси ходимлари кўмагида банкдан 30 миллион сўм имтиёзли кредит олди. Оилавий тадбиркорликни бошлашда энг сара жўжалар олиб келинди. Эндигина тухумдан чиққан полапонларни парваришлаш учун оила аъзолари ширин уйқудан бироз воз кечди.

– Ўғлим ўн йилга яқин шу соҳада меҳнат қилди, тажриба орттирди, — дейди оила бекаси Юлдуз Ҳамробоева. – Уй шароитида жўжа етиштиришни йўлга қўяйлик деб таклиф берганида аввалига унамадим. Сабаби буни меҳнати ва ҳар бир жўжани нобуд қилмасдан катта қилиш осон эмаслигини ўғлимнинг машаққатли меҳнатидан билардим.

 Ўғлимнинг қарори қатъий бўлганидан мана шу ишларни бошлаб юбордик. Бу иккинчи бор жўжа парваришлашимиз. Биринчисида яхши натижага эришгач, энди ўзимизда ҳам катта қизиқиш уйғонди. Турмуш ўртоғим, ўзим ва ўғлим мана ҳозирги кунда 1000 дона жўжани боқишни бошладик. Турмуш ўртоғим нафақада. Ўғлим ишда. Асосан бу ерда ўзим иш юритяпман. Ишимизни бошидан буён туманимиз солиқ инспекцияси ходимлари бизларга доим кўмаклашиб келмоқда. Яқинда мен ўзини ўзи банд қилиш тизимидан ҳам рўйхатдан ўтдим. Нафақа ёшимгача зарур иш стажига эга бўлишимни айтишди. Бундан жуда мамнунман.
Дарҳақиқат, изланиш ва меҳнатдан қочмаган  инсонларнинг оиласи ва турмуши фаровон бўлаверади.

Ш. Суяров, 
ЎзА.