Солиқчилар ҳаётидан сериал
Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Давлат солиқ қўмитаси ва «Ўзбекфильм» киноконцерни ҳамкорлигида «Солиқчи-кўмакчи» сериали суратга олинди. Айни вақтда фильмнинг монтаж ишлари амалга оширилмоқда.
Маълумки, солиқ тизимида ислоҳотларни амалга оширмай туриб эртанги кунимизни, фаровон жамият қуришни тасаввур қилиб бўлмайди. Мазкур сериал 2018-2022 йиллари солиқ соҳасида юз берган янгиликлар, ўзгаришлар ва ўз ўрнида камчиликларни ҳамда ушбу соҳа ходимларининг иш жараёнларни ўз ичига олади.

Сценарий муаллифи ва режиссёри Санжар Маткаримов, ролларда Нозим Тўлахўжаев, Сулҳида Парпиева, Баҳодир Нишонов, Анвар Картаев, Шохрух Ҳамдамов, Нигина Анарбаева ва Аброр Йўлдошевлар қатнашган.
Гулноза Бобоева, ЎзА