Солиқ идоралари томонидан “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида олиб борилаётган ишлар ўз самарасини бермоқда.
Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси масъул ходимлари солиқ қонунчилигидаги янгиликларни солиқ тўловчиларга етказиш мақсадида Қарши туманида бўлди. Илк учрашув туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузуридаги фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари ходимлари иштирокида ташкил этилди. Шунингдек, масъуллар туманда фаолият кўрсатаётган “Юлдуз чевар” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишиб, тадбиркор билан суҳбатлашди.

– Бизнинг “Турди Муаззам сервиз оилавий корхонаси” 2013 йилда ташкил топган, – дейди тадбиркор Адҳам Эгамбердиев. – Авваллари бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланар эдик. Ҳозир метал маҳсулотларидан иситиш қозонлари тайёрлаяпмиз. Солиқ идораси ходимлари келиб, янгиликлар билан таништириб ўтди. Айрим саволларимиз бор эди. Бунга батафсил жавоблар олдик.

Қарши тумани давлат солиқ инспекцияси ходимлари иштирокида ташкил этилган давра суҳбатида ҳам қонунчиликдаги энг сўнгги янгиликлар юзасидан маълумотлар берилди. Мавзу юзасидан иштирокчилар ҳам ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирди. Бу каби тадбирлардан кўзланган мақсад битта. У ҳам бўлса тадбиркорларга яқиндан кўмак кўрсатиш, уларнинг муаммосиз фаолият кўрсатишига ёрдам беришдир.
Ўлмас Баротов, ЎзА.