Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Солиқчилар чекка туман тадбиркорлари муаммосини тинглади
16:05 / 2025-06-11

Сурхондарё вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Эркин Нарманов воҳанинг Узун туманида бўлиб, кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашди.

Очиқ мулоқотда тадбиркорларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди. Муаммолари ўрганилиб, уларни биргаликда ечиш йўллари изланди. 

Узун вилоятнинг энг чекка ҳудудидаги туман. Воҳа марказидан қарийб 200 километр узоқликда жойлашган. Ҳудудда 1 минг 570 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти мавжуд. Мамлакатимизда хусусий секторга кўрсатилаётган эътибор вилоятнинг чекка туманида ҳам тадбиркорликни ривожлантириб, инвестицияларни жалб этиш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва янги иш ўринлари барпо этишга қулай муҳит яратди. Бу имкониятлардан фойдаланаётган узунлик тадбиркорлар ўз бизнесини ривожлантиришга интилмоқда. Ҳудудга инвестиция жалб этилаётир. Савдо ва хизматлар кўрсатиш ривожлантирилиб, замонавий хизмат кўрсатиш комплекслари барпо этилмоқда. Йирик қандолатчилик кластери ташкил этилмоқда. Йилнинг ўтган даврида туманда 20 дан зиёд бўш турган объектлар ишга туширилиб, аҳолига савдо ва хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди. Қўшимча янги иш ўринлари яратилди.

Учрашувда туман аҳолисининг тадбиркорлик салоҳиятини алоҳида эътироф этган Эркин Нарманов хусусий сектор вакиллари учун яратилаётган имкониятлар, солиқ имтиёзлари ва солиқ қонунчилигидаги сўнгги янгиликлар ҳақида ҳам атрофлича маълумот берди.

Фойдали савол-жавобларга бой бўлган очиқ мулоқотда кичик ва ўрта бизнес вакилларининг онлайн назорат-касса техникалари, солиқ ҳисоботи, электрон ҳисоб-фактура, ортиқча солиқ тўловлари каби масалалар билан боғлиқ мурожаатлари тингланиб, ўртага ташланган масалаларни ечиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди. Вақт талаб этадиган мурожаатлар алоҳида назоратга олиниб, уларни ҳал этиш бўйича аниқ муддат белгиланди.

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири