Хоразм вилоятида кичик ва ўрта бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тадбиркорлар фаолияти учун қулай шароитлар яратиш мақсадида солиқ органлари томонидан тизимли равишда очиқ мулоқотлар ташкил қилинмоқда.
Хива туманида бўлиб ўтган учрашувда вилоят Солиқ бошқармаси ва туман солиқ инспекцияси раҳбарияти иштирок этиб, солиқ тўловчиларнинг долзарб муаммоларини тингланди. Хива туманида икки ярим мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари мавжуд. Уларнинг 2 минг 549 таси кичик, 20 таси ўрта ва 3 таси йирик ҳисобланади.
[gallery-24582]
Тадбиркорлар билан юзма-юз мулоқот нафақат бизнесдаги долзарб масалаларни муҳокама қилишга, балки давлат органлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида самарали ҳамкорлик ва ишонч муҳитини шакллантиришга хизмат қилмоқда.
– 2023 йилдан буён аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш билан шуғулланамиз, – дейди тадбиркор Элдор Қаландаров. – Бу каби мулоқотлар орқали бизга ўхшаган кичик ва ўрта бизнес вакилларининг имкониятлари янада кенгаяди. Шу билан бирга янги иш ўринлари яратилади. Аҳоли даромади, мамлакатимиз иқтисодиёти юксалади. Бугунги тадбирда ўзимизни қийнаётган муаммоларни очиқ-ойдин баён этдик. Мутасаддилар тинглади, ёзиб олди ва зарур чораларни кўриб, муаммони шу ернинг ўзида ҳал этишга ҳаракат қилди. Бундан жуда мамнунмиз.
Учрашувда тадбиркорлик субъектлари ўтган давр мобайнида топширган ҳисоботлари ва бюджетга тўловлари, ишчилар сонидан келиб чиқиб турли номинaциялар бўйича рағбатлантирилди. Тадбир сўнгида солиқ бошқармаси раҳбарияти бундан кейин ҳам юзага келаётган муаммоларни тезкор ҳал этиш, солиқ тўловчиларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга хизмат қилувчи муҳим платформани давом этишини таъкидланди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/RNnAtOh9Os4?si=EIQNzoPeNVu3GzVt" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Аҳмаджон Шокиров,
Беҳзод Саидов (сурат, видео),
ЎзА мухбирлари