English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Солиқчи – кўмакчи” тамойили – амалда
10:14 / 2022-06-16

Солиқ мамлакатимиз иқтисодининг асосий қон томирларидан бўлиб, бюджет маблағлари, жумладан пенсия, нафақа, бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик маошлари солиқ тушумидан шакллантирилади.

Шу боис Жиззах вилоятида ҳам ишни “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида йўлга қўйганмиз. Солиқ тўловчилар дуч келаётган турли муаммоларни бартараф этишда соҳа вакиллари яқиндан кўмак бермоқда.

Жиззах вилоятида бугунги кунга келиб 22 минг нафарга яқин юридик шахс фаолият юритаётган бўлиб, йил бошидан буён “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида вилоятдаги 13 минг 97 та корхонанинг 7 минг 109 та муаммоси ўрганилди ва уларнинг 7 минг юзтаси бевосита солиқ ходимлари кўмагида ҳал қилинди.

Белгиланган тартиб-қоидаларни бузувчилар, афсуски ҳар бир соҳада топилади. Улар билан олиб бораётган тушунтириш ишларимиздан кейин, асосий қисми ўз хато ва камчиликларини англаб, ишларини амалдаги тартиб-қоидалар асосида ташкил этади. Тадбиркорлик субъектлари билан олиб борилган худди шундай тушунтириш ишлари натижасида жорий йил ўтган 5 ойи давомида 1 минг 466 та корхонадаги 5 минг 76 нафар норасмий ишловчи фуқаро фаолият юритаётгани аниқланди ва қонунийлаштирилиб, улар расман ишловчилар сифатида рўйхатдан ўтказилиб ҳужжатлаштирилди.

2020 йилда Солиқ кодекси янгидан қабул қилинди. Ушбу кодексга кўра, солиқ турлари камайтирилиб, мулк солиғи 5 фоиздан 1,5 фоизга туширилган бўлса, қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) эса 20 фоиздан 15 фоизга пасайтирилди. Натижада, солиқ тушумлари вилоятда 1,5 баравар кўпайган бўлса, ҚҚС тўловчилар сони 3 минг 700 нафардан 6 минг 200 нафарга етди. Қўшилган қиймат солиғидан қайтарилган мавжуд ортиқча тўлов миқдори 2022 йилнинг биринчи чорагида 50 та корхонада 73 миллиард 693 миллион сўмга етказилгани бу борада ўсишга эришилганидан далолат беради.

Айни вақтга қадар, вилоятдаги солиқ тўловчилар томонидан 369 миллиард 911 миллион сўм миқдорида солиқ тўланиб, белгиланган прогноз режаси 21 миллиард сўм ортиғи билан бажарилди. Бюджетга йўналтирилган маблағларнинг 312 миллиард сўми, яъни 84 фоизи юридик шахслар, 57 миллиард 900 миллион сўми ёки 16 фоизи эса жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келди.

“Солиқ ҳамкор” дастури орқали вилоятда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан боғлиқ солиқ ҳуқуқбузарликлари тўғрисида жами 812 та мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатларга асосан 534 та сайёр солиқ текшируви ўтказилди. Бугунги кунга қадар мурожаатлари ўз тасдиғини топган 186 нафар фуқаронинг банк пластик карталарига 93 миллион сўм маблағ ўтказиб берилди.

Жорий йилнинг ўтган 3 ойи давомида 117 та корхонага ер, 36 та корхонага мол-мулк, 46 та корхонага ижтимоий, 65 та корхонага айланмадан олинадиган, 488 та корхонага қўшилган қиймат, 6 та корхонага сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва 6 та корхонага фойда солиғидан имтиёзлар қўлланилди.

Вилоят солиқ бошқармаси ва қуйи тизим вакиллари бундан буён ҳам ишимизни “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида олиб бораверамиз.

Бекзод Тошпўлатов, 

Жиззах вилоят ДСБ бошлиғи.

ЎзА