Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Солиқ ходимлари даромад ва харажатларини декларация қилади
18:34 / 2026-02-18

Солиқ қўмитаси раиси Фаррух Пўлатов ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов томонидан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланди.

Мазкур ҳужжат коррупциянинг олдини олиш бўйича тизимли ишларни янада кучайтириш, солиқ органлари фаолияти шаффофлигини ошириш ва замонавий ички назорат механизмларини жорий этишга қаратилган.

Меморандум доирасида фақат ҳуқуқбузарликлар оқибатларини бартараф этиш эмас, балки коррупциявий хавф омилларини барвақт аниқлаш, профилактик чораларни кучайтириш ва самарали, профессионал коррупцияга қарши курашиш моделини шакллантириш назарда тутилган.

Шунингдек, рақамли технологиялар, жумладан сунъий интеллект асосидаги ечимларни кенг қўллаш, давлат органлари фаолиятида очиқлик ва ҳисобдорлик тамойилларини изчил ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Солиқ қўмитаси раиси Ф.Пўлатов таклифи билан давлат солиқ хизмати ҳар бир ходимининг даромадларини декларация қилиш тизими ишлаб чиқилгани маълум қилинди. Тадбир доирасида мазкур рақамли платформа тақдимоти ўтказилди.

Айни пайтда Навоий ва Чирчиқ шаҳарларида даромадларни декларация қилиш механизмини жорий этиш бўйича пилот лойиҳа синов тариқасида амалга оширилмоқда. Натижаларига кўра, ушбу тизим босқичма-босқич бутун республика бўйлаб жорий этилади.

Тадбир иштирокчилари барқарор коррупцияга қарши муҳитни шакллантириш, ҳалоллик тамойилларини мустаҳкамлаш ва хизмат одоби қоидаларини кучайтириш юзасидан аниқ таклифлар билдирди.

Ш.Маматуропова, ЎзА